Новосибирск вилоятидаги даҳшатли ёнғинда она ва тўрт нафар фарзанди ҳалок бўлди.
Новоселе қишлоғида жойлашган аҳоли уйларнинг бирида кучли ёнғин юзага келган. Уй ёна бошлаган вақтда унинг ичида ота-она ва уларнинг олти нафар фарзанди бўлган.
Оиланинг 6, 8, 10 ва 11 ёшли аъзолари ҳамда уларнинг онаси ёнғин ичида қолиб кетган, фақат ота ва уларнинг икки ўғли омон қолган. Шунга қарамасдан болаларнинг отаси оғир жароҳат олганлиги ва ҳозир шифохонада экани айтилмоқда.
Маҳаллий ҳокимият органларининг таъкидлашича, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!