Атрофимизни турли феъл-атворга эга одамлар ўраб туради. Уларнинг баъзилари билан тил топишиш осон кечса, баъзилари билан буни амалга ошириш қийинчилик туғдиради. Буни қарангки, тўғри йўл тутилса, феъли оғир одам билан ҳам тил топишса бўлади...
Мулоқотга олдиндан тайёрланиш керак
Ҳар қандай мулоқот олдидан, албатта, тайёрланиб олиш керак. Ишончли тиргакни ҳис қилишингиз учун ўтириб ёки туриб олинг. Мулоқотни ишонган нарсаларингизни айтишдан бошланг, ҳаёлингизда мулоқот учун киришган сабабни сақлаб туринг. Гапириш вақтида қизишиб кетмаслик учун нигоҳингизни кўзига эмас, кийимидаги бирор бир нарсага қаратганингиз маъқул.
Ўзингизни жанжал қидиришга эмас, ечим топишга созланг
Одамлар билан мулоқотга киришишдан аввал "мен сен билан уришиш учун эмас, мулоқот ўрнатиш учун суҳбатлашяпман", денг. Диалог кимнингдир устун келиши учун эмас, икки инсоннинг бир-бирини тушуниши учун амалга оширилади.
Очиқ бўлинг
Атрофдагилар сизга ишонишга мажбур эмас. Сизнинг қарашларингизни маъқуллашга ҳам мажбур эмаслар. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳақиқати бор. Сўзлар ортида нима яширинлигига эътибор қаратинг. Аввал тинчланиб, очиқ мулоқотга киришинг.
Суҳбатдошингизга ҳурмат бажо келтиринг
Ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқ. Суҳбатдошни ҳурмат қилсангиз, у ҳам сизни ҳурмат қилишни бошлайди.
Суҳбатдошнинг қабул қилишини ҳам эътибордан қолдирманг
Ҳар бир инсоннинг ўз тили бор. Ҳар ким маълумотни турлича қабул қилади. Яъни, ҳар бир инсон ўз дунёқараши, ўз тушунчасига таянган ҳолда айтилган маълумотни ўзлаштиради. Тушунмаган нарсангизни сўрашдан тортинманг. Ўзингиз ва суҳбатдошингизга маълумотни қайта ишлаши ва қабул қилиши учун имкон беринг. "Сен" деб уни айбдор қилишдан аввал "мен"га эътибор беринг: "мен шундай ўйлаяпман", "мен ҳисоблайманки" каби...
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!