ФИФА бош котиби Фатма Самура Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда ФИФА ҳамда ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Дастлаб Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар ҳақида сўз юритилди.
Ўз ўрнида, ФИФА Бош котиби Ўзбекистонда футболни тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсатини юксак баҳолади.
Учрашувда, шунингдек, ФИФА билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташкилот келгусида ҳам Ўзбекистонда халқаро даражадаги футбол инфратузилмасини яратиш, услубий таъминот, иқтидорли ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш бўйича кўмак беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.
ЎФА раҳбарияти ФИФА билан яқин, кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар доим мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди. Фатма Самура ФИФА Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!