Францияда 17 ёшли ўсмир полиция ходимлари томонидан ўлдирилганидан кейин юз берган тартибсизликлар пайтида Францияда бир кечада 1,3 мингдан ортиқ машина ва 234 та бино ёқиб юборилган.
Намойишчилар 31 та полиция участкаси, 16 та шаҳар полицияси бўлими ва 11 та жандарма казармасига ҳужум қилган.
Сешанба куни эрталаб полиция ходимлари Нантерда йўлда текширув ўтказаётганда 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдиришган, хавфсизлик ходимларининг сўзларига кўра, ўсмир уларнинг талабларини бажаришдан бош тортган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!