Канададаги Шербрук университети олимлари ўйин-кулги учун гаджетдан фойдаланадиган мактабгача ёшдаги болалар ўз ҳис-туйғуларини назорат қилишни ўргана олмаслигини, бу эса ғазабланишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади, деб ёзади “Sports.kz”.
“JAMA Педиатри” журналида чоп этилган тадқиқотда 315 боланинг ота-оналари iPad, планшет ёки мобил қурилмадан фойдаланишлари ҳақида хабар беришган. Мактабгача ёшдаги болаларнинг темпераменти хатти-ҳаракатлар анкетаси ёрдамида ўлчанган.
Муаллифлар 3,5 ёшли болалар томонидан планшетлардан фойдаланиш бир йилдан кейин ғазаб ва умидсизликнинг юқори даражаси билан боғлиқ деган хулосага келишган. Муаллифларнинг ёзишича, эрта болаликда планшетлардан фойдаланиш ҳиссий тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларнинг “циклига ҳисса қўшиши мумкин”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!