2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 40 минг 005 нафарга етди, улардан 16 минг 314 нафари болалар. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.
Биргина сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Фаластин анклавидаги қуруқлик, ҳаво ва денгиз ҳужумлари натижасида 40 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Ғазо секторининг яна 107 нафар фуқароси жароҳатланган, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!