$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

12:32 / 23.10.2026

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти — WHO Director-General’ Award 2026 билан тақдирланди.

🔷Бу қандай мукофот?

WHO DirectoГенералъs Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти. У 2019 йилда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебреесус томонидан таъсис этилган. Лауреатларни шахсан ЖССТ Бош директори танлайди.

Ушбу мукофот глобал соғлиқни сақлаш соҳасида алоҳида етакчилик кўрсатиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Мукофот ҳар йили чекланган сондаги шахсларга тақдим этилади.

Масалан, 2024 йилда уч нафар, 2025 йилда икки нафар лауреат ушбу мукофотга лойиқ кўрилган. Улар орасида Нобель мукофоти совриндорлари, амалдаги ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва таниқли олимлар бор.

Хусусан, Барбадос Бош вазири Миа Моттли, физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги таниқли олим Питер Пиот, Гарвард профессори Пол Фармер каби дунёга машҳур шахслар ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган.

🔵Миа Моттли — иқлим ўзгариши ва унинг инсон саломатлигига таъсири масалаларидаги етакчилиги, шунингдек, микробларга қарши препаратларга чидамлиликка қарши кураш бўйича Глобал етакчилар гуруҳи раиси сифатидаги фаолияти учун 2024 йилда тақдирланган.

🔵Каталин Карико ва Дрю Вайсман — COVID-19га қарши мРНК вакциналарини яратишга йўл очган илмий тадқиқотлари ва ушбу технологияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2024 йилда мукофотланган. Уларнинг кашфиётлари пандемия даврида самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Карико ва Вайсман 2023 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлган.

🔵Питер Пиот — глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти ва жамоат саломатлигига қўшган улкан ҳиссаси учун 2023 йилда тақдирланган. У Эбола вирусининг илк кашф этилиши ва биринчи эпидемияни жиловлаш ишларида иштирок этган, кейинчалик ОИВ/ОИТСга қарши глобал курашда етакчи роль ўйнаган.

🔵Пол Фармер — дунёнинг энг кам таъминланган аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдамни етказиш, соғлиқни сақлашда тенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий тенгсизлик масалаларидаги кўп йиллик фаолияти учун 2022 йилда вафотидан сўнг тақдирланган.

У Гарвард тиббиёт мактабининг Глобал саломатлик ва ижтимоий тиббиёт департаменти раҳбари ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи Partners In Health халқаро ташкилоти ҳаммуассиси бўлган.

🔵 Зироат Мирзиёеванинг болалар онкологияси бўйича тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари суриш борасидаги фаолияти эса алоҳида эътироф этилди.

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларнинг глобал миқёсдаги эътирофи бўлди.

 


Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!