Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
Бугун, 8 август куни халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Руслан Ҳожибаевич Ўразбоев туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
1979 йилда туғилган Руслан Ўразбоев 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасига раҳбарлик қилган.
Маълумот учун, 7 август куни Фурқат, Тошкент, Мингбулоқ, Қораўзак, Тахиатош ва Янгиариқ туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди.
Мазкур ҳудудларнинг аввалги ҳокимларини лавозимидан озод этиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўллаб-қувватланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!