Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
Кеча, 16 август куни соат 22:02 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмаси ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган. Ёнғин соат 23:33 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!