$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ҳамён ранги даромадингизга таъсир қилиши ростми?

16:06 / 29.09.2022

Ҳамёнингизни ўзгартирган заҳоти топиш-тутишингизда ўзгариш рўй берганини сезганмисиз? Тўсатдан ишларингиз юришиб, бойлигингиз кўпая бошладими? Ёки аксинча ишларингиз орқага кета бошладими? Балки бунга аёллар ва эркаклар учун муҳим аксессуар бўлмиш ҳамён қайсидир маънода ўз таъсирини ўтказгандир. Гап шундаки, пулларни сақлаш вазифасини бажарувчи бу муҳим аксессуар ўзига хос қувват манбаи саналади. Масалан, аёллар пул чақиради, деб кўпинча қизил рангдаги ҳамён сотиб олишга ҳаракат қилишади. Аслида ҳам шундайми? Келинг, бугун шу ҳақда сўз юритамиз.

Қора рангли ҳамён

Қора ранг – барқарорлик ва ишонч рамзи. Бундай аксессуар анъанавий қарашларга эга, консерватизмни қўллаб-қувватловчилар танлови. Қора рангли ҳамённинг табиий материал – чарм ва замшдан тикилганини сотиб олинг.

Қизил рангли ҳамён

Бу ранг – молиявий тўкинлик рамзи. Бироқ юмшоқ қалбли инсонлар учун жуда хавфли. Уларнинг қувватини сўриб олиши мумкин. Бироқ у ўзига ишонган, ёрқин характерли шахслар учун жуда мос келади. Қизил рангли ҳамён танлаганда у, албатта, қимматбаҳо бўлишига эътибор қаратинг.

Оқ рангли ҳамён

Оқ ранг – устунлик рамзи. Туркий халқларда бадавлат ва аслзода инсонлар оқ рангли яктак ва бош кийим кийишган. Шундай экан, бойлигингизни кўпайтириш учун оқ рангли ҳамённи бемалол сотиб олишингиз мумкин. Уни оқ рангдаги бирор кийим билан мослаб тутиш керак.
 
Сариқ рангли ҳамён

Бу ранг хотиржам феълли, қаноатли одамлар танлови. Уларга пул келади, бироқ ўлчанган миқдорда. Аммо молиявий аҳволи мунтазам яхшиланиб боришини кутмаганлари маъқул. Аммо барқарорлик уларга, албатта, насиб этади.

Яшил рангли ҳамён

Яшил рангли ҳамённи танлаганда унинг оч ёки тўқлигига эътибор беринг. Иложи борича тўқроқ рангдагисини танланг. Ана шунда самараси дарҳол сезилади.

Кўк ва ҳаворанг ҳамён

Ушбу ранглардаги ҳамённи иложи борича сотиб олмасликка ҳаракат қилинг. Уларда пул узоқ турмайди. Гоҳ кутилмаган харажатлар чиқиб қолади, гоҳ йўқотишлар.

Туғилган кунга мослаб ҳамён танлаш

Рақамшунослар туғилган кун одамнинг тақдири ва уни ўраб турган оламга ўз таъсирини кўрсатишини аниқлаган. Хусусан, сизга қайси рангдаги ҳамён мос тушишини ҳам таваллуд санангизга қараб аниқлаш мумкин. Бир хонали сон остида туғилганлар ўз рақамларига мос жавобни ўқишади. Туғилган санаси икки хонали сон бўлганларнинг эса рақамлари бир-бирига қўшилади. Масалан, сиз 16-санада туғилган бўлсангиз, 1+6=7 қўшув амалидан сўнг 7-рақамли жавобни ўқийсиз.

Энди жавоблар билан танишинг:

1. Бронза ва тилларанг ҳамён;

2. Оқ ёки яшил рангли ҳамён;

3. Пушти ва бинафшаранг ҳамён;

4. Кулранг ҳамён;

5. Сариқ ёки кулранг ҳамён;

6. Тиниқ осмон ва оловранг ҳамён;

7. Яшил ёки кўк рангли ҳамён;

8. Қора ёки тўқ кўк рангли ҳамён;

9. Қизил рангли ҳамён.

Унутманг! Бойлик келтирадиган ҳамён ҳар доим юқори сифатли ва қимматбаҳо бўлиши керак.

 


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!