Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
Янги қоидалар 23 сентябрдан кучга кирган. Унга кўра, автобусда баланд овозда мусиқа ёки видео қўйиш, ўриндиқларга оёқ қўйиш, чиқинди ташлаш, шунингдек, транспортда овқатланиш ва ичимлик ичиш каби ҳолатлар учун жарима қўлланади.
Сингапур Ер транспорти бошқармаси (LTA) маълум қилишича, янги тартибдан мақсад жамоат транспортида йўловчилар учун хавфсиз, қулай ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳит яратиш.
Автобус бекатлари ва терминалларида бошқа йўловчиларга хавф туғдириш ёки уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш, шунингдек, автобус ва бекатларни ифлослантириш учун жарима 5 минг Сингапур долларигача етиши мумкин.
Қоидалар ижросини автобус ҳайдовчиларининг ўзи назорат қилмайди. Ваколатли ходимлар қоидабузарликда гумон қилинган йўловчиларга маъмурий билдиришнома бериши мумкин. Кейинчалик ҳолат LTA томонидан текширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!