Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно: Буюк Британия қироли Чарлз ИИИ, Япония императори Наруҳито ва унинг рафиқаси Масако.
Британия монархи паспортсиз саёҳат қилиш ҳуқуқини онаси — қиролича Елизавета ИИ вафотидан кейин мерос қилиб олган. Қироллик оиласининг расмий сайтида ҳам монархга хорижга сафар қилиш учун Британия паспорти талаб этилмаслиги қайд этилган.
Оддий паспорт ўрнига Чарлз ИИИ учун махсус ҳужжат расмийлаштирилади. Унда ҳужжат эгасига сафар давомида зарур ёрдам ва ҳимоя кўрсатиш сўралади. Қироллик оиласининг бошқа аъзолари эса оддий паспортлардан фойдаланади.
Япония императори Наруҳито ва унинг рафиқаси Масако ҳам паспортсиз саёҳат қилиш ҳуқуқига эга. Асиэнспиэгел нашрининг ёзишича, Япония ҳукумати 1971-йилдаёқ император ва унинг рафиқасига паспорт беришни «ниҳоятда ноўрин» деб ҳисоблаган. Шунингдек, уларнинг хорижий давлатларга киришда оддий фуқаролар каби расмий тартиб-таомиллардан ўтиши мақомига мос эмас, деб топилган.
Шу сабабли император ва император рафиқасига паспорт ўрнига тегишли вазирлик ҳужжати берилади. Бироқ Япония Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг ташрифи ҳақида бориладиган давлатни олдиндан хабардор қилиши керак.
Мазкур истисно император оиласининг бошқа аъзоларига тааллуқли эмас. Улар хорижга дипломатик паспорт билан чиқади.
Маълумот учун: Японияда император оиласи аъзоларининг фамилияси йўқ. Шунингдек, император Британия монархи каби асосан рамзий мақомга эга бўлиб, мамлакатни бошқаришда сиёсий ваколатларни амалга оширмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!