Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 ноябрь куни соат 02:30 ларда туман марказидаги телефон устахоналаридан бирида содир бўлган. Номаълум шахс устахона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган ва телефонларни ўғирлашга уринган.
Бироқ тунги хизматда бўлган Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, устахонага яширинган шахсни қўлга олган.
Текширув давомида гумонланувчи 2008 йилда туғилган, Уйчи туманида яшовчи фуқаро экани аниқланган. Унинг ёнидан 14 та телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!