Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўлган сирли радио сигналлар аниқланди.
Олимлар Ердан ташқари ҳаёт излаш мақсадида ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли юқори бўлган 33 та сайёра тизимини кузатган.
Тадқиқотда жуда тор диапазонда тарқаладиган ва сунъий келиб чиқишга эга бўлиши мумкин бўлган радио сигналларга алоҳида эътибор қаратилган.
Мутахассислар сигналлар бошқа цивилизацияга тегишли эканини ҳозирча тасдиқламаган. Тадқиқот натижалари қўшимча кузатувлар орқали текширилиши керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!