29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у Марокаш тарихидаги биринчи аёл бош вазир бўлди. Бу ҳақда «Ал Жазеэра» хабар берди.
50 ёшли ал-Мансурий бунгача Шаҳарсозлик вазири ва Марракеш шаҳри мери лавозимларида фаолият юритган. Унга янги ҳукуматни шакллантириш топширилган. Сиёсатчи ўз мурожаатида тайинловни тарихий воқеа деб атаб, бу нафақат ўзи, балки барча марокашлик аёллар учун фахр эканини таъкидлаган.
Тайинлов мамлакатда ўтган ҳафта бўлиб ўтган сайлов натижалари эълон қилинганидан тўрт кун ўтиб амалга оширилди. «Ҳаққонийлик ва модернизатсия» партияси Вакиллар палатасидаги 395 ўриндан 97 тасини қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллаган.
Ал-Мансурий араб дунёсида ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаган иккинчи аёл бўлди. Аввалроқ Япониянинг собиқ ички ишлар вазири Санаэ Такаичи мамлакат ҳукмрон Либерал-демократик партияси раҳбарлигига сайланиб, Япониянинг илк аёл бош вазирига айлангани хабар қилинганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!