Асли чечен бўлган швециялик UFC жангчиси ўрта вазн чемпионлик жанги ғолибига қарши курашишга тайёр.
“Агар UFC Камара Усман ва Леон Эдвардсни яна бир жойга келтирмоқчи бўлса, унда муаммо бўлмайди. Яна жанг қиламан. Келинг, нима бўлишини кўриб чиқайлик.
Балки мен Адесаня ёки бошқа йигит - Перейра билан учрашарман. Ким ғалаба қозонса, менинг рақибимга айланиши мумкин.
Келинг, Нейт Диаз билан жангимдан кейин Дана Уайт нима дейишини кутамиз. У сўнгги жангдан кейин катта эҳтимол билан камар учун жанг қилишимни айтарди, аммо бундай бўлмади”, — деди Чимаев.
11 сентябр куни Чимаев ва Диаз ўртасидаги жанг Лас-Вегасда UFC 279 турнирида бўлиб ўтади. Адесаня ва Перейра 12 ноябр куни Ню-Йоркдаги UFC 281 турнирида жанг қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!