12 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:11да Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Twitter аккаунти хакерлар ҳужумига учради, дея хабар бермоқда “IndianExpress”.
Хакерлар Модининг номидан Ҳиндистонда биткоин расман қонунийлаштирилгани, шунингдек, ҳукуматнинг ўзи ҳам 500 биткоин сотиб олгани ҳақидаги twit'ни жойлашган.
Дастлабки маълумотларига кўра, хакерлар аккаунтни жуда қисқа вақт мобайнида назорат қилишга эришган. Twitter бу ҳақида огоҳлантирилганидан сўнг аккаунт дарҳол ҳимояга олинган.
Бош вазир идораси ўз мурожаатида аккаунт бузилган вақт давомида нашр этилган twit'ларнинг ҳеч бирига, жумладан, мамлакатда криптовалюта қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилгани ҳақидаги сохта twit'га эътибор бермасликларини сўраган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!