Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг бош тарғиботчиси ва спикери Муҳаммад Афиф ўлдирилганини маълум қилди.
IDF нашрининг маълумот беришича, Афиф “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали ҳарбий ходими ҳисобланган, у лавозими юқори амалдорлар билан доимий алоқада бўлган ва гуруҳнинг Исроилга қарши фаолиятини тарғиб қилиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этган.
Афифнинг Ливан оммавий ахборот воситаларида тарқатган хабарлари Исроилга қарши кескинликни кучайтирган.
Бундан ташқари, у Исроил аҳолисига қарши кўплаб психологик операциялар учун жавобгар бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!