Стратегик ислоҳотлар агентлиги туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини самарали қилиш бўйича президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳозирги тизимда ҳокимларга ортиқча вазифалар юклатилгани сабабли бошқарувни қайта кўриб чиқиш зарурати туғилган.
Лойиҳага кўра, 2026 йил охиригача 32 та ҳудудда янги бошқарув тартиби жорий этилади. Ҳокимлик таркибига иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, маданият ва ёшлар сиёсати каби бўлинмалар киритилиб, ҳокимларга кадрлар ва штатларни мустақил белгилаш ваколати берилади.
Синов даврида ҳоким ўринбосарлари сони 4 нафарга қисқартирилади, вазифалар эса ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади. Бир раҳбарга камида уч нафар ижрочи ходим бириктирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!