Ироқ расмийлари Теlegram мессенжери мамлакатда блоклангани ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда Ироқ алоқа вазирлигининг махсус баёнотида айтилади.
“Теlegram'ни блоклаш ваколатли органларнинг мамлакат миллий хавфсизлигига оид кўрсатмалари асосида, шунингдек, фуқароларнинг юқорида қайд этилган мессенжер томонидан кузатилмаган шахсий маълумотларини сақлаш мақсадида амалга оширилди”, – дейилади баёнотда.
Вазирликнинг тушунтиришича, тегишли органлар бошқарув компаниясидан “хавфсизлик ва жамоат тинчлигига таҳдид соладиган расмий давлат идоралари маълумотлари ва ироқликларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши учун масъул бўлган платформаларни ёпиш бўйича ҳамкорлик қилиш”ни бир неча бор талаб қилган. Бироқ, Алоқа вазирлигига кўра, "компания буни қилмаган ва расмийларнинг ҳеч қандай сўровига жавоб бермаган".
Шу билан бирга, Ироқ агентлиги фуқароларнинг сўз ва мулоқот эркинлиги ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини тасдиқлади, аммо "давлат ва унинг институтлари хавфсизлигига зарар этказмасдан". Ироқ Алоқа вазирлиги қарорни мамлакат фуқаролари тушунишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!