$
12102.39 UZS
-33.37
153.08 UZS
-0.32
13990.36 UZS
-77.41
31° Кечаси 18°

“Ишимдан зерикдим” дейсизми? Сабабини излаймиз!

07:18 / 30.03.2023

Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам нима учун аксарият одамлар ўз ишларидан қониқмай яшашлари ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Нима учун иқтидорли ошпазлар касса қаршисида ўтиради-ю иқтидорли созанда ёшлик йилларини офис ишлари билан кўмилганча ўтказиб юборади? Яна айрим инсонлар ўзларининг ҳаётий йўлларини болаликданоқ аниқ белгилаб оладилар. Баъзилар иш жойини ҳудди қўлқоп каби ўзгартирсалар, яна баъзилар ўзининг севимли ишига қариб қолган пайтидагина эришади. Келинг, бу ҳолатнинг асл сабаби нима эканлигини биргаликда кўриб чиқамиз. Нима учун одамларнинг ҳаётида айнан шундай вазиятлар жуда кўп учрайди?

Буюк Британияда ўтказилган сўровномалар натижасида кўра, ҳар 1000 та одамдан 400 таси имкон бўлиши билан ўз иш жойини ўзгартириш ҳақида режа қилиб яшаркан. Цивилизацион мамлакатлардаги ҳолат эса ундан ҳам аянчли. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Барчаси бирда

Бир қарашда бу саволнинг жавоби кўп асрлардан бери одамларни ташвишга солиб келаётгандек. Аммо барчаси сиз ўйлаганчалик осон эмас. Ҳар бир янги авлод вакиллари, айниқcа ўзи севган ишни топиш умидидаги ёшлар бу каби муаммога кўп тўқнаш келишади. Машҳур мотивацион нотиқ ва ташкилотчи консультант Саймон Синекнинг айтишича, бугунги кунда ёшлар орасида кенг тарқалган ушбу муаммо 4 таркибий қисмдан иборат. Булар тарбия, сабр, ташқи муҳит ва технологиялар ҳисобланади. Мазкур авлод болаларини ота-оналари парадигма билан катта қилишган. Уларга бошқалардан ўзгача, яхшироқ ва олдинроқда эканлиги, ҳамиша ўзига керакли нарсаларни ола билиши уқтирилган. Аммо бу каби инсонлар ишга киришлари билан нима учундир мазкур фикрлар исботини амалиётда, хусусан раҳбарият томонидан кўра олмайдилар.

Улар иш жамоасига қўшилишдан аввал ота-оналари ва технологиялар ёрдамида ўзлари истаган барча нарсага эгалик қилганлар, дейди жаноб Саймон. Бу ёшларда реал ҳаётдаги муносабатларни йўлга қўйиш муаммоси ҳеч қачон бўлмаган, улар “Ҳа” ёки “Йўқ” деган жавобларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олишга ўрганиб қолган. Аммо ишга келганларидан кейин улардан жонли мулоқот қилиш, ҳақиқий вазифаларни амалга ошириш ва реал вақт режимида ишлаш керак бўлади. Бу эса муаммо ва доимий стресс сабабчисига айланиши турган гап. Бир нарса аниқки, жамоа билан ишлаганда ишга бўлган муҳаббат ва мустаҳкам муносабатлар тез фурсатда пайдо бўлмайди. Ўзига доимо юқори баҳо бериб келган ёшлар эса шу ондан бошлаб ўзларини тоғнинг пастки қисмида турган одам каби ҳис қилишни бошлайдилар. Ахир уларда керакли билим ҳам, сабр ҳам йўқ-да. Саймон Синекнинг айтишича, ишни севиш, уни бажаришга ўрганиш, ҳаммасини шодлик ҳисси билан амалга оширишнинг аслида иложи йўқ. Бунга инсонлардаги ички низолар ҳалал беради, оқибатда кишининг ишдан ҳафсаласи пир бўлиб, тушкунликка тушади, ҳаёт маъносиз ва нурсиз бўлиб қолгандек туюлади.

Гуруҳларга ўрин йўқ

Лидерларнинг мақсади – сиз ишонган нарсага қаттиқ ишонадиган инсонлар гуруҳидан иборат улкан бизнес яратишдир. Агар иш учун бирор инсонни ёлласангиз, у шунчаки ўз ишини қилиб, берган пулингизни оқлайди, ҳолос. Аммо қўл остингиздаги инсон сиз ишонган нарсаларга кўнгил берса, қўлни-қўлга бериб, қаттиқ тер тўкиб ишлашга тайёр бўлади. Ёки аксинча. Сиз ишлаётган компания маълум вақтга келиб, инқироз ҳолатига тўқнаш келиши мумкин. Аммо лидер инсон сизни омадга ишонтира олса, ишнинг муваффақиятли бўлишига ишонч ҳосил қилсангиз, жамоанинг муҳим бир қисмига айланасиз. Бу кишига ишонч ҳиссини беради, янги кун ва янги режалар ҳақида ўйлай бошлайсиз. Бироқ раҳбар ходимларга механизмнинг кичик бир винти каби муомала қиладиган бўлса, ходимлар катта маош ва мукофотлар эвазига ишласалар ҳам кун келиб ўз ишини ўзгартириш пайига тушиб қолишади.

Одамлар учун иш жойида ўзини шахс сифатида кўрсата олиш жуда муҳим. Раҳбарият томонидан керакли пайтда ва тўғри танланган восита бўлишни эса ҳеч ким истамайди.

Ишда ухлаб қоламан!

Тан олиш керакки, иши ўзига қаттиқ ёқадиган инсонлар орамизда жуда кам бўлса керак. Ҳар қандай касбда, ҳаттоки хоббилар борасида ҳам инсон узоқроққа қочишни истайдиган вазиятлар бўлиши аниқ. Муаммо ҳал қилинмайдиган бўлса улардан воз кечгингиз келади. Қайсидир бир дақиқада бутун иш жараёни ана шундай вазифалардан иборат эканлигини ҳис қила бошлайсиз. Барчаси вақтинчалик эканлигини айтиб, ўзингизни овутасиз. Аммо ушбу азоблар кундан-кунга ортиб бораверади.

Қизиқишнинг йўқолиши эса ишни бажара олмаслик, қувват етишмаслиги, тушкунлик, самарадорликнинг пасайишига олиб келади. Шу тариқа одатий ишларни ҳам бажаришга қўлингиз бормай қолади. Ишонч ҳисси сусаяди. Бу каби ҳолатларга эса аввалдан баҳо бера олиш жуда муҳим.

Агар ишингиз азоб ўчоғига айланган бўлса, уни ўтмишда қолдиринг ва сизга унутилган ҳаёт таъмини бера оладиган янги иш топиш учун ҳаракат қилинг.

Айрим ҳолатларда ушбу ишни амалга ошириш учун нафақат ҳаёт тарзи ва иш жамоаси, балки иш соҳаси ва ҳаттоки мамлакатни ўзгартиришга тўғри келади. Барчасини нолдан бошлашга тайёрмисиз?

Фақат пул деб яшаймизми?

Инсонларнинг ишдаги муаммолари кўп ҳолатларда иқтисодиёт билан боғлиқ. 40 ёшгача бўлган аксарият одамлар келгусида ажойиб кареьра ва катта пул эгаси бўлишни орзу қиладилар, гарчи иш уларни қийноққа солса ҳам сабр билан чидашга ҳаракат қиладилар.

Шу тариқа ўтказилган йиллар ижодий ривожланиш учун эмас, пул учун сарф этилаверади. Балки ҳақиқатан ҳам иш орқали ўзингиз кутган катта даромадни қўлга киритарсиз. Аммо бу каби инсонлар учун пул оддий бир восита эмас, ҳаётнинг асосий мақсадига айланиб бўлади-да. Оқибатда кўзларингиз пулдан бошқа нарсани кўришни истамайди. Ўша пулни ишлаб топиб, сарфлаган тақдирингизда ҳам кутилган лаззат ва қониқиш ҳиссини туя олмайсиз.

Номаълумлик томон қўйилган қадам

Бир мақсад асосида бутун бошли гуруҳни бирлаштира олган етакчилар жуда кам, ёлланма ишчилар билан фаолият олиб борадиган раҳбарлар эса нисбатан кўп. Унинг қўл остидаги одамлари аслида бундан кўпроқ нарсаларга қодир эканлигини яхши билади, ўз тасаввури орқали ёрқин суратлар ва ажойиб келажак тасвирларини яратади.

Улар кичик бўлса-да шахсий ишларига эга бўлишни истайдилар. Бироқ бу қўшимча маъсулият ва талабларни ҳам олиб келади, мустақил равишда қарор қабул қилишга мажбурлайди.

Бу каби тажрибаларнинг натижасини эса аввалдан билиш мумкин эмас, ҳаёт уларнинг ҳеч бири учун аниқ кафолат бермайди. Шу тариқа одамларнинг аксарият қисми ўзларининг барқарор ҳолатларида қолиб кетаверадилар. Ҳа, иш уларга ёқмади, маошлари ҳам катта эмас, вақти келса керагидан кўпроқ ишлашади. Аммо таваккал қилиш, тақдирни хавф остига қўйиш шарт эмас. Ушбу инсонлар гуруҳи биринчи босқичнинг ўзидаёқ барча имкониятни қўлдан бой берадилар, кейинги босқичларда ҳам мағлуб бўлиб бораверадилар. Ақл борар қилмас имкониятлар соҳиби бўлиш учун авл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширишингиз керак.

Коинот бўшлиғи

Қанчалар ғалати эшитилмасин, машҳур психологлар ва психиаторлар қабулига келадиган одамларнинг аксарият қисми ўзи учун ишлайдиган ва каттагина бойликка эга бўлган инсонлардир.

Ижтимоий нуфуз, банкдаги ҳисоб рақами, шахсий уй, яхта ва Испаниядаги ҳашаматли вилла – уларнинг амалга оширилган орзуларидир. Бу каби инсонлар кичик ўйинчоқларни эмас, улкан машиналарни коллекция қилишади. Аммо иш давомида охирги бор қачон илҳом ва шодлик ҳиссини туйганлари ҳақида аниқ айта олмайдилар. Бу каби савол уларни чуқур ўйга толдириши ҳам мумкин. Муаммо эса ҳаётнинг йўқотилган маъносида бўлиб, у аллақачон одатий мантиқ чегараларидан ташқарига чиқиб кетган.

Пул ва омад ҳам чарчатади

Ҳамон бировнинг қўл остида ишлаётган бўлсангиз, маош, мукофот ва бонуслар сизни қизиқтира олмаса, зерикарли вазифалар кундан-кунга ортиб бораверса, ишга сарф этилаётан қувватингизнинг аксарият қисмини илҳомбахш ишлар учун бағишламаётган бўлсангиз, улар учун муносиб мақсад топиш вақти келди. Оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг. Дам олинг ва ҳаётдан лаззатланинг. Балки барчаси бундан ҳам осонроқ, шунчаки ишга бўлган муносабатингизни ўзгартиришингиз кифоядир?

Севимли иш тушунчаси афсонами?

Кунларнинг бирида замонавий психотаҳлилчи Хорст Кехелидан унга ишдаги қайси нарса кўпроқ ёқишини сўрагандилар. Жаноб Хорст эса “Мен сеансим бошланган вақтдан 15 дақиқа ўтган бўлса ҳам мижознинг ҳамон йўқ эканлигини яхши кўраман” дея жавоб берган. Аслида бу ҳазил эмас.

Бир қатор руҳшунослар фикрига кўра, профессор бу борада мутлақо ҳақ. Ишдаги энг ажойиб нарса – ишнинг йўқлигидир. Биз ўз ишимизни маълум ҳақ эвазига бажариб берамиз. Шу сабабли руҳшунослар унинг сизга ёқиши шрат эмаслигини ҳам айтадилар. Ишлаб топилган пул эвазига керакли нарсаларни харид қилиш, уларни яқинларингизга туҳфа этиш, бу орқали қувончга эришишнингг ўзи етарли. Иш тушунчаси эса руҳан соғлом одамга муҳаббат туйғусини бера олмаслиги аниқ экан.

Агар инсон ўз ишини яхши кўрса, бу унинг руҳий касал эканлигидан дарак берармиш. Бу меҳнатсеварлик касаллиги бўлиб, уни ўрганиб қолиш ва қарамлик билан таққослаш ҳам мумкин бўларкан.

Сув остидаги тошлар

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар инсон ўз ишини яхши кўрса, демак ҳаётида катта муаммолари ва хатолари бор.

Нега дейсизми? Биринчидан, инсон мактабни тамомлагач, катталарга қарайди-да, ўзига ёққан бирор касб билан машғул бўлиш қарорига келади. Бу меъёрий ҳолат, албатта. Аммо орадан бир неча йил ўтиб танланган касб яхши яшаш учун керакли даромадни таъминлай олмаса, ҳаётий тушкунлик даври бошланади. Инсон ўзини ҳар нарсада ва қилинган қарорлар борасида бетўхтов айблайди, унга севимли иши учун муносиб пул тўланмаётганидан дарғазаб бўлади. Иш берувчи эса кўзларини катта-катта очиб, елкасини сиқиб қўйишдан нарига ўтмайди.

Ишлаш жараёни шундоқ ҳам сиз учун ёқимли бўлса, унинг учун пул тўлашга не ҳожат?  Иккинчидан, ўзларига таниш бўлган касбни эгаллаган, бунинг орқасидан катта даромад оладиган, аммо ундан имкон қадар тезроқ қутулишни истайдиган одамлар гуруҳи ҳам бор.

Барчасининг сабаби битта, ёқимли иш инсонга лаззат ҳиссини беради, аммо унинг учун яхши пул тўланмайди.

Ана шу пайтдан бошлаб эса қоронғу кўчадаги қора фонусни излашга киришасиз. Шу сабабли яқинларингиз, дўстлар ва қариндошларингизга кўпроқ эътибор беринг, саёҳат қилинг, катта пул келтира олмаса ҳам шодлик ҳиссини бера оладиган ишлар билан машғул бўлинг. Аммо булар учун ҳам пул керак-ку дейсизми? Шу боисдан бугун бошқаларнинг муаммосини ҳал қилиш эвазига мўмайгина даромад топаётган бўлсангиз, эртага эса марказий бозордаги савдогарларнинг омади юришиб қолганини эшитсангиз, сиз ҳам ўзингизни ушбу иш борасида синаб кўринг. Бу бизнинг эмас, машҳур руҳшуносларпнинг фикри. Орзу, шахсий ривожланиш, кўзлардаги учқун, жамоа бирлиги ва ижодий парвоз-чи дейсизми? Жаноби руҳшунослар орзуларни ҳисобга олмаган кўринадилар. Пул топиш учун учун инсон ўзини ўққа-чўққа урганча, бор кучи билан ҳаракат қилиши керакми ёки борига қаноат қила билиши? Бу ўринда  ҳар кимнинг ўз фикри бор, албатта.

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиришни унутманг.

 

 

 


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Қўқонлик табиб Озарбайжонда қўлга олинди

Қўқонлик табиб Озарбайжонда қўлга олинди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарни тасдиқлаган.
10:17 / 12.03.2026
Полшада оғир хасталикка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Полшада оғир хасталикка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон элчихонаси томонидан фуқаролар билан ўтказилган навбатдаги консуллик қабули давомида Самарқанд вилоятида туғилга…
15:26 / 12.03.2026
Тошкент метроси орқали бир йилда 286,8 млн нафар йўловчи ташилган

Тошкент метроси орқали бир йилда 286,8 млн нафар йўловчи ташилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчилар сони сўнгги йилларда кескин ўсганли…
16:37 / 11.03.2026
АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

АҚШ Эронга қарши урушнинг биринчи ҳафтасида 11,3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади — манба

The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Конгресси аъзоларига тақдим этилган ҳисоб-китоблар фақат айрим асосий ҳарбий хаража…
16:36 / 12.03.2026
Сирдарёда 700 миллион сўмлик мобил қурилмалар контрабандаси фош этилди

Сирдарёда 700 миллион сўмлик мобил қурилмалар контрабандаси фош этилди

Олиб борилган текширувлар давомида жами 35 дона, жумладан, 30 дона “iPhone 17 Pro Max”, 5 дона “iPhone 17 Pro” моделлари бор…
16:31 / 11.03.2026
Шимолий Корея етакчиси қизи билан бирга ракета синовини кузатди

Шимолий Корея етакчиси қизи билан бирга ракета синовини кузатди

Пхенян расмийлари бу синов нафақат техник имкониятларни текшириш, балки мамлакатнинг ядровий салоҳияти ва қатъиятини намойиш…
16:05 / 11.03.2026
Бугун метан “заправка”лар ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади – Энергетика вазирлиги

Бугун метан “заправка”лар ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади – Энергетика вазирлиги

Магистраль газ қувурларида босимни ростлаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.
11:42 / 12.03.2026
Тошкент ва Андижон вилоятларида наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент ва Андижон вилоятларида наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувда бўлган, 2003 йилда Фарғона вилоя…
11:16 / 12.03.2026
Халқ қабулхоналарига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идораларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати берилади

Халқ қабулхоналарига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идораларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати берилади

Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди.
15:45 / 13.03.2026
Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондан чиқариб юборилди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондан чиқариб юборилди

Бокуда полиция томонидан қўлга олинган қўқонлик табиб Иқбол Солиев 12 март куни озодликка чиқарилди.
10:41 / 13.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!