Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, сув хўжалиги соҳасининг таниқли мутахассиси Исмоил Жўрабеков 28 сентябрь куни 94 ёшида вафот этди.
1931 йил 12 сентябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган Жўрабеков, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари соҳаларини бошқаришда муҳим лавозимларда ишлаган. У 1994–1998 йилларда Бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000–2004 йилларда эса Президентнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг, Жўрабеков 2021 йилда Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси сифатида давлат хизматига қайтган эди.
Кўп йиллик хизматлари учун у бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлган, жумладан: “Меҳнат шуҳрати” (1992), “Эл-юрт ҳурмати” (1994), “Буюк хизматлари учун” (1996), “Дўстлик” (2017), “Фидокорона хизматлари учун” (2021) орденлари ва бошқа фахрий унвонлар билан тақдирланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!