$
12011.65 UZS
48.49
₽
143.17 UZS
0.84
€
13462.66 UZS
72.3
31° Кечаси 18°

“0%”, “бепул”, “барчага мос” каби чалғитувчи иборалар тақиқланади

14:32 / 04.10.2025

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси насия савдо бозори иштирокчиларининг муносабатларини тартибга солувчи Ахлоқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Лойиҳа асосида FinTex Ассоциацияси орқали “Ishonch белгиси” тизими жорий этилади. Ушбу белги насия хизматлари қонунга мувофиқ ва шаффоф йўлга қўйилганини англатади. Бу орқали мижозлар ташкилотларнинг ишончлилигини осонроқ аниқлай олади.

Шартномаларга оид талабларга кўра, ҳар бир ташкилот расмий веб-сайтида маҳсулот турлари, тўлов тартиби, комиссия ва жарималар ҳақида тўлиқ маълумот бериши шарт. Мижозлар шартнома тузишдан олдин йиллик фоиз (АПР), умумий тўлов миқдори ва кечиктириш оқибатлари тўғрисида хабардор қилинади. Шунингдек, рекламада “0%”, “бепул”, “барчага мос” каби чалғитувчи иборалар тақиқланади.

Янги қоидаларга кўра, насия фақат 18 ёшдан ошган фуқароларга берилади. Илк лимит 2 млн сўм этиб белгиланган. Агар мижоз лимитни оширишни истаса, унинг қарз юки 50 фоиздан зиёд бўлмаслиги керак. Барча фоиз ва йиғимлар йилига қарз суммасининг ярмидан ошмаслиги белгиланган.

Қарздорликни ундиришда таҳдид ёки босим ўтказиш каби ноқонуний усуллар ман этилади. Шу билан бирга, фирибгарликка қарши биометрик рўйхатдан ўтказиш, ахборот ва киберхавфсизлик бўлимлари ташкил этиш назарда тутилган. Кредит бюролари билан маълумот алмашиш йўлга қўйилади.

Бироқ иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, бу талаб амалда бозордаги назоратни хусусий нодавлат ташкилот қўлига топшириши мумкин.

“Кодекс билан насия савдо ташкилотлари учун Ishonch белгиси олиш талаблари қўйилмоқда. Лекин Ishonch белгисини олиш FinTex ассоциациясига аъзо бўлиш мажбурияти билан боғланмоқда (шу жойи жуда баҳсли ва анча эътирозли). Нима учун насия савдочилар Ishonch белгисига эга бўлиши учун FinTex ассоциациясига аъзоси бўлиши талаби (аъзолик учун 12 млн.сўм ёки 1 200 доллар тўлаш керак ва хулосаларни ҳам айни шу НТТга топширилиши тушунарсиз. Буям етмагандек FinTex ассоциацияси инсофсиз бозор иштирокчилар реестрини юритади” — дейди Бакиров.

Унинг сайти ҳозирча фақат рус тилида фаолият юритмоқда ва унда бор-йўғи тўртта аъзо мавжуд, улардан иккитаси Uzcard ва Uzinfocom.

Экспертга кўра, бундай механизм рақобат тамойилларига зид бўлиб, насия савдо бозорида сунъий концентрацияга олиб келиши мумкин. Агар назорат хусусий ташкилот қўлига ўтказилса, у қонунсиз регуляторга айланиши эҳтимоли бор.

Бакиров таклиф қилинаётган кодекс матни тўлиқ шаклда эълон қилинмаганини ҳам танқид қилди. Унингча, агар FinTex Ассоциациясига мажбурий аъзо бўлиш талаби олиб ташланса, ҳужжат мақсадга мувофиқ қабул қилиниши мумкин.

Марказий банк маълумотига кўра, кодекс бўйича таклиф ва эътирозлар жамоатчиликдан қабул қилинмоқда.



														
														UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026

														
														Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026

														
														Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026

														
														Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbeki…
09:19 / 16.10.2026

														
														Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026

														
														Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026

														
														Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 2 ноябрь куни Тошкентда “П…
16:35 / 15.10.2026

														
														Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ ви…
16:24 / 15.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун кучга кирди. Ҳужжат билан 5 та кодекс…
09:22 / 15.10.2026
Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб б…
16:19 / 15.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администраци…
09:23 / 16.10.2026
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026
Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!