АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Якшанба, 5 октябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан 6 октябрь соат 3:00) гача ХАМАС билан келишувга эришилиши керак. Ушбу келишувга барча давлатлар розилик берди! Агар бу Сўнгги имконият келишувига эришилмаса, ХАМАС мисли кўрилмаган даражадаги жаҳаннамга йўлиқади”, — дея таъкидлади Трамп.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар раҳбар ўзи томонидан таклиф этилган тинчлик режасига ХАМАС берадиган жавобдан қатъи назар, Яқин Шарқда тинчликни таъминлашга интилишини қўшимча қилган.
Трамп Ғазо секторидаги урушни якунлаш бўйича режасини 29 сентябрда тақдим этган эди. Режага кўра, ХАМАС ҳокимиятдан четлатилади, қуролларни топширишга рози бўлган ҳаракат аъзоларига амнистия берилади. Исроил ҳукумати ҳам бу режани маъқуллаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!