Япония бош вазири лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллаши мумкин, деб хабар берди NHK.
Собиқ иқтисодий хавфсизлик вазири Санаэ Такаити ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбарлиги учун сайловида ғалаба қозонди.
Такаити ўнг қарашлари ва япон милитаризмининг рамзи — Ясукуни ибодатхонасига ташрифи билан танилган. Ҳозирча у кескин мавзуларни кўтаргани йўқ.
Япония бош вазири октябрь ойи ўрталарида парламент томонидан сайланади. ЛДП парламентдаги кўпчилик ўрнини йўқотган бўлса-да, мухолифат ягона номзод борасида келишиб олиш даргумон, шу боис Такаитининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.
2025 йил сентябрь ойи бошида бош вазир Шигеру Исиба истеъфога чиқишини маълум қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!