Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкентнинг модернизм меъморчилиги объектлари расман Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Бу Ўзбекистон учун муҳим тарихий воқеа бўлиб, сўнгги 25 йил ичида мамлакат томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор ЮНЕСКОнинг ушбу нуфузли рўйхатидан жой олди.
Мазкур қарор нафақат алоҳида бинолар, балки 1966-йилги зилзиладан кейин шаклланган, замонавий архитектура, Марказий Осиё анъаналари ва маҳаллий иқлим хусусиятларини уйғунлаштирган Тошкент меъморий қиёфасининг халқаро эътирофи сифатида баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!