Ўзбекистонда ярим йилда 2,3 мингга яқин ЙТҲ содир бўлди
2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу ЙТҲлар оқибатида жами 3 306 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида — 420 та, ундан кейин Самарқанд вилоятида — 311 та ва Тошкент вилоятида — 271 та қайд этилган. Энг кам кўрсаткич эса Бухоро вилоятида — 48 тани ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Навоий вилоятидаги Мурунтов конида содир бўлган ЙТҲда БелАЗ юк машинаси пикапни босиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, 16 июль куни Тошкент шаҳрида Onix автомобили ва ЙПХ мотоцикли иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!