$
11980.36 UZS
-30.09
₽
145.62 UZS
-0.02
€
13134.07 UZS
-66.62
31° Кечаси 18°

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади

15:59 / 25.07.2022

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” консепсияси асосида трансформация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 23 июль куни имзоланган “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.

Ҳар йили Университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.

2025 йил 1 январьгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.

Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.

2022/2023 ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан Университет ўртасида талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилидан Университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.

Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.


Бу ҳам қизиқ

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари блогер Комила Абдуқодирова (“Кокош”), актриса Барчин Ғофурова ва блогер Ниҳола Ражабовага нисбатан чиқ…
15:21 / 18.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026

10:58 / 18.11.2026
Туркияда ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади: бир киши ҳалок бўлди

Туркияда ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади: бир киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Баликесир вилояти Айвалик туманида ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади. Ҳодиса оқибатид…
15:13 / 18.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 АҚШ доллари тала…
09:18 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!