Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 АҚШ доллари талаб қилган сайёҳлик фирмаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Умра зиёратини адо этиш истагида бўлган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни зиёратга юбориш ҳамда муқаддас амалларни бажариш учун зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фирма раҳбари олдиндан келишилган 3 750 долларнинг 3 000 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аввалроқ Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул олган шахслар қўлга олинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!