19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ҳамда “Илмий ахборотдан фойдаланиш ва нашр фаоллиги” мавзусидаги 10-анъанавий илмий-таълим форуми ўз ишини бошлади.
Тадбир Таълим ва фан вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамда Erasmus+ Миллий офиси ҳамкорлигида ташкил этилди.
19–20 ноябрь кунлари давом этадиган анжуманда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги олий таълим муассасалари вакиллари, Erasmus+ лойиҳалари координаторлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Форум доирасида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, Erasmus+ лойиҳаларининг таълим соҳасига таъсири, илмий тадқиқотларда сунъий интеллектдан фойдаланиш ва илмий нашрлар фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Халқаро анжуман икки кун давомида олий таълим ва илм-фан соҳасидаги тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги ташаббусларни муҳокама қилиш учун майдон бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!