$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун маъқулланди

14:46 / 30.09.2023

Маълумотларга кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунда сўз боради.

Билдирилишича, мазкур ўзгаришдан “Хавфсиз шаҳар” консепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган. Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳам инобатга олинмоқда.

“Биз миллий урф-одатлар, шу жумладан, диний қадриятларни юксак эъзозлаган халқмиз. Лекин шу билан бирга, жамиятимиз, давлатимиз ҳаёти қонун устуворлиги шароитида кечиши зарур. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар қандай шахс бунга сўзсиз риоя қилиши шарт!”, дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда мамлакатда фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўп хотинлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Шунингдек, реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўп хотинлилик ва унинг “афзалликлари”ни тарғиб қилиш авж олмоқда. Бунинг оқибатида қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган.

Республика бўйича 2020 йилда 16 564 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида рўйхатдан ўтказилган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 18 955 тани ташкил этган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур қонунда миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, қонун билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

“Бугунги кунда никоҳ тузиш масаласига бирёқлама, қонун доирасидан ташқарида, фақат диний маросим нуқтаи назаридан қараш, бу борада қонун билан ўрнатилган талабларни писанд қилмаслик, уларни била туриб инкор қилиш ҳолатлари – кейинчалик ҳуқуқий жиҳатдан ечим топиш мушкул бўлган ижтимоий муаммоларни келтириб чиқараётгани барчамизга маълум.

Қонуннинг бошқа нормалари ҳам жамиятимизда ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу ўринда айтиш муҳимки, мазкур янги нормалар фуқароларимизнинг эътиқод эркинлигига мутлақо дахл қилмайди. Аксинча ҳар қандай ижтимоий муносабатлар фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунлар асосида тартибга солинишинигина англатади”, деган Норбоева.


Бу ҳам қизиқ

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автобус, троллейбус ва трамвайларда йўлкира тўламай юрган йўловчиларга нисбатан жарималарни ошириш таклиф қилин…
15:01 / 17.08.2026
ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

2026 йил 17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix ру…
09:36 / 18.08.2026
Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли …
09:48 / 19.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга сармояси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан о…
11:31 / 18.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига борган эди.
12:34 / 21.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!