Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонларини хусусийлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида маълум қилди.
Давлат раҳбари хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик дастурлари туркиялик инвесторлар учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.
Айни пайтда турк компаниялари билан Самарқанд автомобиль заводини хусусийлаштириш, Самарқанд вилояти электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда Бухорода янги халқаро аэропорт қуриш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Шунингдек, Мирзиёев Туркия банклари, инвестиция фондлари ва саноат компанияларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!