Ўзбекистон Дубайдаги халқаро контент бозорида 300 дан ортиқ фильмни намойиш этди
10–11 ноябрь кунлари Дубайда жаҳон контент индустрияси вакиллари иштирокида халқаро контент бозори бўлиб ўтди.
Тадбирда 50 дан ортиқ мамлакатдан дистрибьюторлар, стриминг платформалари, продюсерлар ва контент харидорлари қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси халқаро бозорга турли жанрдаги 300 дан ортиқ фильм ва 9 та йирик кинолойиҳани тақдим этди. Шунингдек, потенциал харидорлар ва ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказилди.
Кейинги учрашув 2027 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган Tashkent Content Market доирасида ташкил этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!