Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш суръатлари ва 2030-йилгача амалга оширилиши режалаштирилган мақсадларни маълум қилди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, 2017 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиёти уч баробар ўсган. Шу давр мобайнида мамлакатга 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвеститсия жалб этилган.
2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш, саноат ишлаб чиқаришини икки баробар ошириш ва ушбу тармоқда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, юқори технологик маҳсулотлар улушини учдан бир қисмга етказиш мақсад қилинган.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда стратегик ҳамкор Туркия билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни изчил ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!