Ванкувердан Лондонга учаётган Air Canada йўловчи самолётини чақмоқ урди. Бу ҳақда маҳаллий “CityNews” нашри хабар берди.
Ушбу ҳолат 3 март куни бўлиб ўтган. Бироқ оммавий ахборот воситалари бу лаҳзанинг видеосини атиги икки кундан кейин чоп этган.
Қайд этилишича, бортда 550 нафар йўловчи бўлган Boeing 777-330 самолёти чақмоқ уриши оқибатида учиш-қўниш йўлагини тарк этган. Учувчининг қайд этишича, самолётга ўрнатилган чақмоқни ўчириш тизими фожиали оқибатларнинг олдини олишга ёрдам берган. Натижада Boeing парвозни давом эттириб, Хитроу аэропортига қўнган.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати яшин йилига ўртача бир ёки икки марта самолётларни уришини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!