$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Кексаликдан қўрқасизми? Сабабини аниқлаймиз!

12:11 / 31.10.2022

Антик давр файласуфлари айтганидек: "Ким яшашдан қўрқмаган бўлса, ўша ўлимдан ҳам қўрқмайди". Уларнинг таъкидлашларича, инсон ҳаётини қанча яхши яшаган бўлса, у шунча яхши кексаяр экан. Энг кенг тарқалган қўрқувни биласизми? Энг кўп тарқалган қўрқувлардан бири бу, қариликдан қўрқишдир. Қандай қилиб бу қўрқувни енгиш мумкин?

Ҳаёт тугадими?

Нима учун биз кексаликдан қўрқамиз? Бу саволга ҳар кимда турлича жавоб топилади. Кимдир касалликлардан чўчишини, яна кимдир камбағаллик ёки ёлғизликдан қўрқишини айтади. Айримлар ёшликдаги гўзаллигининг йўқолишига чидай олмайди.

Аммо аслида мазкур қўрқувнинг ўзга, чуқурроқ сабабчиси бор бу - барчасининг ниҳоясига етиши, яъни ўлимдан қўрқишдир. Кўпчилик инсонлар ўлимдан қўрқишини тан олавермайди, ҳатто ўз олдида ҳам. Аслида ўлимдан қўрқиш ҳиссининг ортида инсоннинг бирор бир муҳим нарсани бажаришга улгура олмагани, ҳаёт эса ўз ниҳоясига етиб бораётганлиги ҳақидаги ўйлар яширинган бўлади. Гап имкониятларнинг зое кетганидагина эмас, балки умр инсоннинг ўзи учун яшалмагани ҳақидадир. Масалан, умр фарзандлар ёки иш учун сарфлангану аммо инсоннинг ўзи истаганидек бўлмаган.

Буни тан олиш оғирлиги сабаб кўпчилик қўрқувнинг асл сабабини "ниқоб" остига олишади ва унга турли баҳоналар топишга уринишади. Бироқ бундайларнинг ҳар бири онгостида қўрқувнинг асл сабаби сарфланган ҳаёт эканлигини ҳис этишади. Бунга жавобан эса инсоннинг ўз олдида айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Маълумки, ҳар бир айб жазо талаб этади. Шу сабабли кексаликда инсон ўзига хуш келган нарсаларни ўзидан итариши орқали ўзи чўчиган, ачинарли кексаликни тасаввур қила бошлайди, ўзини тафтиш қилади, эрта ажинларни қидира бошлайди ёки ўзини ёмон ҳис қилаётгандек туюлаверади.

Нима қилиш керак?

• Сиз айнан нимадан қўрқаётганлигингизни аниқлашингиз ва қолган умрингизни ўзингиз истагандай яшашга ҳаракат қилишингиз жуда муҳим. Бироқ ҳаётни бошидан бошлашнинг кераги йўқ. Эртага сиз янги инсон бўлиб қоладиган янги кун келишини кутиб ўтирманг. Ҳозирданоқ яхши яшашга ҳаракат қилиш лозим.

• Аслида ҳақиқатдан ҳам нимани исташингизни англашга ҳаракат қилиш керак. Олдингизга реал мақсадлар қўя олинг. Сиз коинотга уча олмайсиз, аммо яқинроқ жойдаги боғда сайр қила оласиз. Ўзингизни гўё охирги кун яшаётгандек ҳис қилиш ва уни атрофдагилар олдидаги мажбуриятларни унутган ҳолда, ўзингиз истаганингиздек ўтказишга ҳаракат қилиш энг тўғри йўлдир. Кейинги кунларда эса ҳеч бўлмаса битта истагингизни амалга оширишга уриниб кўринг, ҳатто бу жуда арзимасдек бўлса ҳам.

• Ҳақиқатдан ҳам, кексайиш жараёнига бўлган муносабатни бирдан ўзгартириб бўлмайди. Буни аста-секин, қадамба-қадам ўз устингизда ишлаш орқали амалга оширган маъқул. Акс ҳолда, қарилик ҳақидаги ўй-хаёллар билан тўлган жарликка қулаб тушишингиз мумкин.

Йилларингиз кулфатингиз эмас

Бу ҳолатда инсон ўзидаги объектив ўзгаришларни тан олгиси келмайди ва кексайиш жараёнини сезмасликка ҳаракат қилади. У ёшлигидек вақтини спортзалда ўтказади, ҳатто саломатлиги бундай жисмоний ҳаракатларни аввалгидек кўтара олмаса ҳам.

Кўп маблағини ёшартирувчи косметик амалиётларга сарфлайди. Бу каби ҳаракатлар инсоннинг ўзини қабул қила олмаётганлигидан дарак беради. Буларнинг бари энг кенг тарқалган ишончлардан бири, яъни ёшлик инсоннинг энг муҳим қадр-қимматларидан бири, деган фикрга ишонишнинг оқибатидир. Аслида ҳар бир ёш ўз афзалликларига эга, сиз қанча катта бўлсангиз, шунча тажрибангиз ортади, билимлар тўпланади. Бу эса сиз фойдалана олишингиз мумкин бўлган янги имкониятлар эшигини очади ва сиз ёшликда яшаганингиздан кўра анча яхшироқ яшашингиз мумкин. Тўғри, ёшлигингизда ўзингизга ёққандирсиз, аммо энди барчасини борича қабул қилиш вақти келди.

Нима қилиш керак?

• Ҳаёт бир нуқтада турмаслигини тан олишингизга тўғри келади. Ахир сиз мактаб даври жуда зўр ўтганлиги сабаб яна қайта мактабга бора олмайсизку! Аксинча, энг мароқли вақтларни эслаб туриш ва атрофдагилар билан хотираларни баҳам кўриш мумкин. Эсдалик дафтар тутинг, аммо ўтиб кетган қайсидир ёшда михланиб қолишга уринмаган маъқул.

• Шундан кейин ўзингизга савол беринг, сиз учун нима муҳимроқ? Ўзингизни чеклашми ёки ҳаётингизни эҳтиёжларингиз ва имкониятларингизга мос келувчи қизиқарли нарсалар билан тўлдиришми? Булар ўтказиб юборилган имкониятларингизни қайтармайди, аммо бошқача яшашингизга ёрдам бера олади.

Ўлимдан олдин ўлиш!

Бундай ҳолатда инсон ўзига, муайян бир ёшда тўсиқ қўя бошлайди. У барча лаззатлардан воз кечади, ўзидаги касалликларини санаб, ўзини парваришлашдан тўхтайди. Бўлди қаридим, энди менга ярашмайди деб, ўзини бир чеккага тортади.

Бундай хатти-ҳаракатлар сабабчиси, ўлимдан шу даражада қўрқишки, унга ҳаётлигиданоқ тайёргарлик кўришдир. Аммо бундан сизга енгил бўлмайди, балки ўз қийноқларингизни кучайтирганингиз қолади. Қолаверса, бундай "мақсад"дан фойда жуда кам, аксинча бу чорасиз қарияга ҳам руҳий, ҳам молиявий ёрдам беришга мажбур бўлган атрофдагиларнинг сизни бошқара олиш имкониятини камайтиради. Ахир, ҳамма нарсадан воз кечган, "узлатга" чекинган, зерикарли чол билан ким ҳам мароқ билан суҳбатлашгиси келарди?

Нима қилиш керак?

• Энг аввало, сиз нималардан воз кечаётганингиз ва бунинг эвазига нима олаётганлигингиз ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Ҳаёт қувончларини қайтариб олишга ҳаракат қилинг. Буни атрофдагилар қилиб беришини эмас, ўзингиз бажаришингиз кераклигини унутманг.

• Бу мушкул ҳолатдан, афсуски, мутахассис ёрдамисиз чиқиб бўлмайди. Ўз-ўзига тўсиқ қўйган инсон атрофдагилар ёрдамига кўпроқ муҳтож бўлади.

Мен сизларга юк бўлмайман!

Айримлар кексайиш жараёнига ортиқча "масъулият" билан муносабат билдиради. Улар кундалик эҳтиёжлари учун сарфланувчи маблағларини ўз дафн маросимига ғамлаб қўйишади. Бундай хатти-ҳаракатлар бу каби инсонларнинг атрофдагилар учун ортиқча юк бўлишдан чўчишидан дарак беради.

Нима қилиш керак?

• Ўзингизга савол беринг, ўлимдан кейинги ҳолатингиз сиз учун шунчалик муҳимми? Наҳотки бу ҳозир яшаётганингиздан ҳам муҳимроқ бўлса? Агар муҳим эмас деб топсангиз, барча сарф-харажатларингизни ҳаётингиз учун сарфлашдан воз кечманг.

• Атрофдагиларга нима исташингиз ҳақида хабар бериб туринг. Йиққан-терганларингизни санаторийга, дам олишга ёки қўшни давлат саёҳатига сарфлашингиз ҳам мумкин. Бу сизни парваришлаётган, сизга қараётган инсонларни сиз ўйлаган ортиқча юкдан вақтинча озод этиш бўлади (агар шундай деб тасаввур қилаётган бўлсангиз, албатта.


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!