$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

12:43 / 19.04.2022

“Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (“Нурли маскан” мактаблари) деб номланди.

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда бошқа тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари жалб этилган ҳолда, “Нурли маскан” мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, барча “Нурли маскан” мактаблари ҳудудига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, улар тегишли ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан:

– “Нурли маскан” мактабларининг Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар, турли ихтисослик ва йўналишлардаги босма ва аудиокитобларга эҳтиёжи ҳар 6 ойда ўрганилади ва шу асосда адабиётлар рўйхати шакллантириб борилади;

– кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун белгиланган вилоят ва республика фан олимпиадалари битирувчи синфлар ўқувчилари учун алоҳида ташкил этилади;

– “Нурли маскан” мактаблари ўқувчилари учун ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликни ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади;

– ОТМнинг тегишли ихтисослик ва йўналишлари бўйича Брайль алифбоси асосидаги адабиётларни чоп этиш тизими йўлга қўйилади;

– кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар чоп этувчи нашриёт-матбаа корхоналари билан декларация қилинган нархлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузишга рухсат берилади.

2022 йил сентябрдан “Нурли маскан” мактабларида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида замонавий жиҳозланган ижтимоий ва маиший йўналишдаги мажмуа (ўқув устахона)лар ташкил этилади.

Шунингдек, инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг яқин қариндошларига улар билан бирга дарсларда қатнашиш имконияти яратилади.

2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари учун ўзбек нутқ синтезатори ва бошқа семантик-эшитиш воситалари билан ҳамоҳанг равишда миллий дизайндаги махсус компьютер дастурлари яратилади ва ўқув жараёнига татбиқ қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар ҳамда таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болаларнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда паралимпия спорт турлари (дзюдо, футбол, енгил атлетика) билан мукаммал шуғулланиши учун спорт гуруҳлари ташкил қилинади.

2022 йил 1 октябрдан “Нурли маскан” мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.

2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари ҳудудида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча”лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.


Бу ҳам қизиқ

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!