10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 01:48 да Қарши шаҳри, Қарликбоғот МФЙ, Насаф кўчаси, 252-уйда жойлашган ресторанда ёнғин юзага келгани ҳақида қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Воқеа жойига 4 та қутқарув бўлинмаси ва 1 та махсус сув ташувчи автомобиль жалб этилган. Қутқарувчилар соат 01:55 да етиб бориб, ёнғинни 02:25 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдонидаги ички қисми ва томи зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинога ёндош жойлашган 900 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!