Собиқ УФС чемпиони Конор Макгрегор 2025 йилда бўлиб ўтадиган Ирландия президентлиги учун сайловларда номзодини қўймоқчи.
Спортчининг айтишича, агар у сайловда ғалаба қозонса, бутун Ирландия халқи ҳокимият тепасига келади.
“Жерри Адам – 78 ёш, Берти Аҳерн – 75 ёш, Энда Кенни – 74 ёш. Улар ўз партияларининг сиёсати билангина боғланиб қолган. Улар халқни эмас, кўпроқ ўзларини ўйлайди. Бошқа тарафда эса мана мен борман. 35 ёшдаман – фаол, эҳтиросли, қони қайноқ, эшита олувчи, қўллаб-қувватловчи ва мослашувчан”, - дейди Макгрегор.
Маълумот учун, Ирландияни 2011 йилдан буён Президент Майкл Хиггинс бошқариб келмоқда ва у 82 ёшда. Мамлакатда келгуси президент сайлови 2025 йилда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!