“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.
1995 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман. Ўша даврни бугунги кун билан солиштирсам, жуда катта фарқ бор.
Ўша пайтдаги қийинчилик ва муаммоларни эсласам, ҳозирги тадбиркорларга ҳавасим келади. Бугунги имкониятлар даврида ишламасликнинг ўзи уят.
Очиқ мулоқот жуда яхши ўтди. Президентимиз биз, тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб бермоқда.
Бу йилги мулоқот бошқача руҳда ўтди. Кўнглимиздан ўтказиб, ечимини кутиб турган муаммоларимизнинг барчасига ечим топиб берилди.
Бунинг учун Президентимизга минг раҳмат”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!