“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Юнусобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди. Натижада унга тегишли перфоратор қурилиш асбоби ичига 478 грамм “Альфа-ПВП” синтетик наркотик моддаси яширилгани аниқланди.
Шу ҳудудда қайд этилган бошқа ҳолатда эса Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган шахсга тегишли ёғоч кесувчи асбоб — бензопила ичидан 107 грамм “Альфа-ПВП” моддаси топилди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ҳар икки ҳолатда ҳам гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясидан почта жўнатмаси орқали юборилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!