$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

Мияни қайта ишга туширишнинг тўрт асосий усули

00:34 / 07.01.2023

Кўпинча атрофдаги воқеалар бизни шу қадар чарчатадики, натижада фикр юритиш қийинлашади. Бош мия кўп нарсага, жумладан, қайта ишга туширишга қодир. Инсон ўз миясига янгиланиш учун тезроқ ва самаралироқ бўлишга ёрдам бера олади.

Замонавий одамнинг кундалик ҳаёти бу катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва кўп вазифали режимда яшаш заруратидир. Бундай юкланиш натижасида консентрация ва миянинг иш қобилияти пасаяди. Режалаштирилган вазифаларни ўз вақтида бажариш мумкин эмаслигини тушуниш стрессни келтириб чиқаради, бу эса умуман ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келади. Ушбу мақола орқали ушбу муаммони ҳал қилишнинг тўртта усули ҳақида фикр юритамиз.

Уйқу

Миянинг энг кучли қайта ишга туширилиши, албатта, соғлом уйқу билан боғлиқ. Висконсин университети (АҚШ) олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, синапслар – нейронлар бир-бирига боғланган жойлар – уйғониш пайтида ўсиб боради ва кейин бир кечада 20 фоизга қисқаради ва кўпроқ ўсиш ҳамда ўрганиш учун жой яратади. Шунга кўра, етарли уйқу бўлмаса, бу жараён секинлашади.

Мутахассис Ариана Хаффингтон ўзининг энг кўп сотилган “Уйқу инқилоби” китобида тунги уйқуни таъминлаш учун қуйидаги шароит бўлиши кераклигини қайд этган:

Ётоқхона қоронғи, сокин ва салқин бўлиши керак;
Ётишдан 30 дақиқа олдин электрон қурилмалардан фойдаланмалик;
Смартфондан узоқроқда ухлаш;
Соат 14:00 дан кейин таркибида кофеин бўлган нарсаларни емаслик ва ичмаслик;
Ётоқхонада ишламаслик;
Ётишдан олдин дам олиш учун иссиқ ванна қабул қилиш;
Агар уйқудан аввал ўқишни хуш кўрсангиз, у электрон эмас, оддий китоб бўлиши мақсадга мувофиқ;
Кун давомида жисмоний фаоллик.

Австралиянинг Аделаида университетида ўтказилган тадқиқот шуни исботладики, 30 дақиқалик интенсив машқлар мияни эластикроқ қилиб, хотира ва ўрганиш қобилиятини яхшилайди.

Медитация

Олимлар узоқ вақтдан бери медитация мияни қайта тиклашнинг энг яхши усулларидан бири эканлигини таъкидлайди. Мисол учун, Орегон университети (АҚШ) профессори Майкл Познер шундай тушунтиради:

“Медитация диққат, ҳис-туйғулар ва ўз-ўзини англашни тартибга солиш билан шуғулланадиган мия ҳудудлари тузилиши ҳамда функцияларида нейропластик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкинлиги исботланган”.

Ўз навбатида, невролог, ёзувчи ва Америка Нейрология академияси директори Сара Маккей ўз мақолаларидан бирида медитациянинг таъсирини батафсил тасвирлаб, улар орасида енгиллик, яхши кайфият ва фаровонлик, шунингдек, тиниқ онг асосий ўрин тутишини қайд этган.

Мусиқа

Тадқиқотчиларнинг фикрича, мусиқа мияни ўрганишга, ишлашга ва диққатни жамлашга мажбур қилади. Гарчи кўп одамлар диққатни жамлаш учун сукут сақлаш керак, деб ҳисоблашса ҳам, аслида ундай эмас. Мусиқа тинглаш мия тўлқинларининг частотасини пасайтиради, бу эса маълумотни яхшироқ қабул қилиш ва уни таҳлил қилиш учун шароит яратади.

Инсон мияси узоқ вақт давомида бир вазифага диққатини жамлай олмайди. Шу сабабдан фондаги сокин мусиқа диққатни жамлаш муаммосини ҳал қилади. Унинг иккита таъсири бор:

Нур

Иш жойини ёритиш ҳам концентрация ва маҳсулдорликка катта таъсир кўрсатади ва бу борада кўк рангли чироқ энг яхши танловдир.

Инсон кўзида кўкнинг қисқа тўлқинли сояларини танийдиган махсус ҳужайралар тўплами (таёқчалар, конуслар ва ipRGC фоторецепторлари) мавжуд. Бу ҳужайралар тана ва мияга қуёш чиққани ҳақида сигнал юборади, сўнг танамиз уйқу гормони – мелатонинни ҳайдаб юборишни бошлайди. Айтганча, айнан шу сабабдан ётишдан олдин гаджетларни бир четга суриб қўйиш тавсия этилади. Гап шундаки, электрон мобил қурилмалар мониторлари чиқарадиган нур ухлашга имкон бермайди. Иш вақтида кўк чироқнинг бу хусусиятидан фойдали мақсад учун фойдаланиш керак.

Баъзи олимларнинг таъкидлашича, муҳим вазифани бажаришдан олдин, инсон кўк чироқ ёруғида бир оз вақт ўтириши керак – бу самарали йўлга мослашишга ёрдам беради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, қоронғуда кўк ёруғлик манбайи билан ишлаган одамлар турли вазифаларни тезроқ ва яхшироқ бажаришади. Бундан ташқари, бу таъсир кўк чироқ ўчирилгандан кейин ҳам бир мунча вақт давом этди.

Хонанинг ёруғлик даражаси ҳам миянинг унумдорлигига таъсир қилади. Боғланган ёруғлик ақлий фаолият билан боғлиқ баъзи ишларга эътибор беришга имкон бермайди.

 


саломатлик


														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

														
														Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Бу борада мутахассис фикри билан танишамиз
21:03 / 27.08.2025

														
														Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Президент соғлиқни сақлаш тизимидаги лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди
20:47 / 19.08.2025

														
														Шифокорлар алцгеймерга шифо топди

Шифокорлар алцгеймерга шифо топди

Олимлар ҳатто унутилган хотирани тиклашни ҳам ўрганишди
21:51 / 10.08.2025

														
														Гепатит касалликларини аниқлаш мақсадида 1.6 миллион киши скрининг текширувидан ўтказилди

Гепатит касалликларини аниқлаш мақсадида 1.6 миллион киши скрининг текширувидан ўтказилди

Мазкур ишларнинг таҳлили ҳақида Вирусология институти директори Эркин Мусабоев ахборот бериб ўтди
19:18 / 20.07.2025

														
														2025 йилнинг 6 ойи давомида тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушди?

2025 йилнинг 6 ойи давомида тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича расмий статистикани тақдим этди
21:26 / 08.07.2025

														
														Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликлар…
17:21 / 07.05.2025

														
														Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Ҳар куни миллионлаб инсонлар телефонга тикилганча, тун ярмида ҳам уйғоқ юришмоқда. Кимдир ишдан чарчаган, кимдир эса ТikTok …
17:23 / 26.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Маск бойлиги 600 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди

Маск бойлиги 600 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди

SpaceX асосчиси Илон Маск тарихда биринчи бўлиб бойлиги 600 миллиард доллардан ошган инсон сифатида рекорд ўрнатди. Октябрь …
10:35 / 16.12.2025
17 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:21 / 16.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган, хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилга…
08:33 / 16.12.2025
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025
16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:37 / 15.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025
"Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ" - Саида Мирзиёева

"Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ" - Саида Мирзиёева

Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинс…
22:01 / 15.12.2025
Трамп BBC устидан судга даъво аризаси киритди

Трамп BBC устидан судга даъво аризаси киритди

Даъво аризаси берилишидан аввалроқ BBC ҳуқуқшунослари эътирозларга батафсил жавоб йўллаб, монтаждан ёмон мақсад кўзланмагани…
11:53 / 16.12.2025
АҚШ Украинага “катта хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

АҚШ Украинага “катта хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Sky News, BBC ва The Guardian нашрлари хабарига кўра, президенти Доналд Трамп Берлинда Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида…
09:14 / 16.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!