Россия Федерацияси Президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ХАМАС сиёсий бюроси раиси Муса Абу Марзук билан учрашди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда, дейди “Анадулу”.
“Суҳбат чоғида асосий эътибор давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида гуманитар инқироз ҳалокатли даражага етган Ғазо секторидаги вазиятга қаратилди”, — дейилади хабарда.
Россия томони Фаластин фракциялари қўлида бўлган тинч аҳоли, жумладан, икки нафар Россия фуқаролари А.Лобанов ва А.Труфановларни тезроқ озод қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Фаластин миллий бирлигини тиклаш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Богданов Россия дипломатияси Фаластиннинг етакчи сиёсий кучлари ва ҳаракатларини Фаластин Озодлик Ташкилоти платформасида бирлаштиришга кўмаклашишда давом этишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!