$
11794.88 UZS
-25.52
138.67 UZS
-0.38
13685.60 UZS
1.12
31° Кечаси 18°

Навоийда Ўзбекистондаги энг йирик нефт ва битум кони топилди

16:00 / 30.06.2022

“Саноат Энергетика Гуруҳи” (SEG) ҳамда “Контики-Эхплоратион” компанияси томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон тубсизлигида Ўзбекистондаги энг йирик ўта ёпишқоқ нефт ва битум – “Янги Ўзбекистон” кони топилди. Кон Марказий Осиёдаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланади.

“Янги Ўзбекистон” конининг битумли нефт захиралари тахминан 100 млн тоннага баҳоланмоқда. Битумли нефт қазиб олишнинг максимал йиллик даражаси 2025 йилга бориб 1 миллион тоннани ташкил этади. Битумли нефт қазиб олиш даражасини таъминлаш учун йилига 1 500 та қудуқ қазиш мақсад қилинган. Прогнозларга кўра, кейинги 12 йилда конни ўзлаштиришга 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади.

Юқори ёпишқоқлик туфайли кон нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланади. SEG томонидан углеводородларни ишлаб чиқариш учун бир қатор халқаро нефт конлари хизматларини кўрсатувчи компаниялар аллақачон лойиҳага жалб қилинган. Жумладан:

McDANIEL (Канада) – геологик тадқиқот, технология танлаш, ривожланиш стратегияси ва техник-иқтисодий асослаш;

BYIS Manufacturing (АҚШ) – қудуқларни буғ сикли билан ишлов бериш технологияси, саноат буғ ҳосил қилиш;

O‘NEILL Industries (АҚШ) – буғни ишлаб чиқариш ва карбонат ангидрид, азот ва сирт фаол моддалар билан бирга қуйишни ўз ичига олган буғли айланма қудуқларни тозалаш технологияси.

GenOil (Канада) – битумли мойни “синтетик” нефтга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш, технология литсензиати.

Energy and Engineering (Россия) – битумли нефтни “синтетик” нефтга қайта ишлаш технологиясининг асосий лойиҳаси.

Veraton I.T.C. (Россия) – водород термобарокимёвий таъсир қилиш технологияси.

Қозон Федерал университети (Россия) – петрофизик ядро тадқиқотлари, интрапластик горенже технологиясини ишлаб чиқиш.


Бу ҳам қизиқ

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни сезил…
10:21 / 17.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига кат…
16:00 / 19.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

2026 йил 17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix ру…
09:36 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!