17-ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0…+8 даража, кундузи эса +7…+18 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган. Шамол шарқдан 7–14 м/с тезликда эсади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…+5 даража, кундузи эса 0…+5 даража илиқ бўлади.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун республика бўйлаб асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!