Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 36 гектар давлат захирасидаги ер майдонини 18,5 минг АҚШ долларига бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 1967-йилда туғилган шахс чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижарага берилган 36 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни таклиф қилган. У бу ишни туман ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати орқали ҳал қилиб беришини айтиб, бунинг эвазига 18,5 минг доллар талаб қилган.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда гумонланувчи дастлаб 8,5 минг доллар, қўшимча равишда эса 120 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!