Иордания ҳукумати 16-ноябрь куни Телеграм мессенжерига киришни чеклади. Ушбу чора рақамли хавфсизликни кучайтириш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний фаолият ва хавфларнинг олдини олишга қаратилгани билдирилган. Бу ҳақда Амман Неwс хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, мессенжер кибержиноятчилик, таҳдид ва товламачиликка кўмаклашиш, шунингдек, ноқонуний контент тарқатиш учун ишлатилишининг олдини олиш кўзда тутилган.
16-ноябрь куни Иорданиядаги фойдаланувчилар Телеграм серверларига уланишда муаммоларга дуч келган. Хусусан, хабарлар ва мултимедиа файлларини юбориш ҳамда қабул қилишда қийинчиликлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Телеграмънинг блокланиши мамлакатдаги черковда октябрь ойида содир этилган ҳужумнинг уч ташкилотчиси ўлим жазосига ҳукм қилингани ортидан юз берган. Мазкур ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, 30 нафардан ортиқ одам жароҳатланган. Бироқ расмийлар мессенжернинг блокланишини ушбу ҳужум билан расман боғламаган.
Маълумот учун, июль ойида Австралиянинг онлайн хавфсизлик бўйича регулятори ҳам Телеграмъга қарши даъво киритган. Унда платформа террористик ва экстремистик мазмундаги айрим постларни ўчирмагани таъкидланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!