Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2000 йилда туғилган маҳаллий фуқаро тўхтатилиб текширилди ҳамда ундан 8 та ампулада гашиш мойи ва 10 дона фолга қоғозга ўралган гашиш моддаси олинган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил қилганлиги маълум бўлади. Ушбу манзилдан 34 дона “изолента” билан ўралган гашиш, 63 та ампулада 88 гр гашиш мойи ва 2 та шприцда 25 мг гашиш мойи, шунингдек, 640 гр гашиш мойи ва 2 гр қўлбола усулда тайёрланган гашиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш учун ишлатиладиган “изолента”, тарози, ампула, шприц ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!