$
12129.01 UZS
37.79
147.99 UZS
-1.17
13968.98 UZS
124.53
31° Кечаси 18°

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда

08:53 / 18.03.2026

Эрон Футбол федерацияси ФИФА билан 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Эроннинг Мексикадаги элчихонаси хабар берди.

“Трамп Эрон терма жамоасининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини аниқ билдирганлиги сабабли биз АҚШга бормаймиз. Шу боис ФИФА билан Жаҳон чемпионати ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, – дея баёнот берди Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож.

Аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали мамлакатдаги геосиёсий вазиятни инобатга олиб, Эрон терма жамоасининг Қўшма Штатлардаги турнирда иштирок этиши қийинлигини маълум қилганди. Бироқ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан берилган “Эроннинг турнирда иштирок этиши ноўринлиги” ҳақидаги баёнотидан сўнг Донямали Эронни Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ҳеч ким тақиқлаши мумкин эмаслигини билдирди.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади. Турнир АҚШ, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтади.

Эрон “Г” гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Белгия, Миср ва Янги Зеландия билан бирга ўйнайди. Гуруҳ ўйинларининг барчаси АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.


Бу ҳам қизиқ

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори 10 минг доллар пора билан ушланди

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори 10 минг доллар пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда …
14:27 / 16.03.2026
Таровеҳ намозларида хизмат қилган қориларга 10 млн сўмдан ҳадъя топширилди

Таровеҳ намозларида хизмат қилган қориларга 10 млн сўмдан ҳадъя топширилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Рамазон ойида қарийб “Вақф” фонди орқали қарийб 20 минг нафар диний соҳа …
11:58 / 17.03.2026
Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда она бўлмоқда?

Ўзбекистонлик аёллар асосан неча ёшда она бўлмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳол…
10:42 / 16.03.2026
17 март учун об-ҳаво маълумоти

17 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
16:28 / 16.03.2026
Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Тошкентга янгича кўркамлик бериб, пойтахтимизнинг марказида қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазина…
20:26 / 17.03.2026
Олмалиқ комбинати мис ишлаб чиқаришда дунёнинг етакчи учлигига кириши кутилмоқда

Олмалиқ комбинати мис ишлаб чиқаришда дунёнинг етакчи учлигига кириши кутилмоқда

Мазкур икки йирик қувватлар ҳисобига мис катоди ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 300 минг тоннага, олтин 33 тоннага, кумуш 203…
13:38 / 16.03.2026
Доналд Трамп:  Зеленский билан келишув Путинга қараганда анча қийинроқ

Доналд Трамп:  Зеленский билан келишув Путинга қараганда анча қийинроқ

АҚШ Президенти Доналд Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленский билан келишувга эришиш Россия Президенти Владимир Путин била…
15:44 / 15.03.2026
Россия Эронга “Shahed” дронларини етказиб бермоқда – Зеленский

Россия Эронга “Shahed” дронларини етказиб бермоқда – Зеленский

Зеленский телеканал мухбири Фарид Закарияга берган интервьюсида Эрон АҚШ базаларига ҳужум қилиш учун Россияда ишлаб чиқарилг…
16:27 / 15.03.2026
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига зарба берилди

АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига зарба берилди

Бундан ташқари, Бағдоддаги “Ал-Рашид” меҳмонхонаси зарбага учраган, дрон бинонинг юқори қаватларига келиб урилган. Ушбу меҳм…
13:47 / 17.03.2026
Тошкентдаги Park in Mall савдо марказида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги Park in Mall савдо марказида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
14:30 / 15.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!