“Netflix” “Ғалати нарсалар” фильмининг 4-фасли қачон намойиш этилишини маълум қилди.
Аввалроқ, ушбу филмининг тўртинчи фасли икки қисмдан иборат бўлиши айтиб ўтилган ва уларнинг чиқиш саналари эълон қилинган эди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 май куни ҳар бири бир соатдан ортиқ давом этадиган дастлабки 7 та эпизод намойиш этилади. 1 июль куни эса қолган иккита эпизод чиқарилади – уларнинг умумий вақти деярли 4 соатни ташкил этади.
Мухлисларнинг қизиқишларини ошириш ва интиқликларини кучайтириш учун “Netflix” янги мавсум биринчи эпизодининг дастлабки 8 дақиқасини “You tube”га ҳам юклади.
“Ғалати нарсалар” ёки “Сирли воқеалар” – “Netflix” стриминг хизмати учун Даффер Бразерс томонидан яратилган Америка илмий-фантастик ва қўрқинчли телесериали. Дафферлар Шон Леви ва Ден Коен билан бирга сериал учун ижрочи продюсер бўлиб хизмат қилишади.
Сериал 1980 йилларда Индиана штатининг хаёлий – Хокинс шаҳрида бўлиб ўтади. Сериалнинг биринчи фасли 1983 йил ноябр ойида содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!